ХИВА ХОНЛИГИ ДИПЛОМАТИЯСИ ВА АЙРИМ ЭЛЧИЛАР ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА(XIX АСР)

Авторы

  • Саматова Лола Юсуповна

Ключевые слова:

Хива хонлиги, Бухоро амирлиги, Эрон, Туркия, Англия, Россия империяси, дипломатик алоқалар, элчилар, “Фирдавс ул-иқбол” асари.

Аннотация

Мазкур мақолада XIX асрда Хива хонлигининг қўшни ва узоқ мамлакатлар билан олиб борган дипломатик алоқалари таҳлил қилинган. Хива хонлиги халқаро алоқаларининг ривожланишига ҳисса қўшган айрим элчиларнинг фаолиятини очиб беришга ҳаракат қилинган.

Таъкидлаш жоизки, Хива хонлигининг сўнгги ўрта асрларда Бухоро ва Қўқон хонликлари ҳамда бошқа давлатлар билан ўзаро савдо алоқалари тарихига оид тадқиқот ишлари етарли даражада олиб борилган бўлса ҳам, унинг дипломатия масаласи бугунги кунга қадар тўлақонли ёритиб берилмаган.

Ушбу мақолада Хива хонлигининг Бухоро амирлиги, Россия империяси, Эрон, Туркия ва Англия давлатлари билан амалга оширган дипломатик  алоқалари илмий адабиётлар ва XIX асрда Хивада яшаган маҳаллий тарихчиларнинг асарларидан фойдаланилиб таҳлил қилинган.

Загрузки

Опубликован

2024-01-28