ПРДА АУДИОТОРИЯНИ ТЎҒРИ ТАНЛАЙ БИЛИШ АҲАМИЯТИ ВА УСУЛЛАРИ
Ключевые слова:
Жамоатчилик билан алоқалар, ПР, аудиотория, коммуникация, контент, қадрият.Аннотация
Жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш ҳар бир ташкилот, бизнес фаолиятида асосий бажарилиши керак бўлган вазифалардан бири саналади. Лекин бу борада олиб борилаётган ишлар баъзи ҳолларда иш берса, баъзи ҳолларда бунинг акси кузатилади. Сабаб аудиоторияни тўғри танлаб олинмаганлигида. Бунинг эса бир неча усуллари мавжуд. Тўғри ва чуқур таҳлил асосида саралаб, аниқлаштириб олинган аудиоторияга мос контент орқали доим кўзланган мақсадга эришиш мумкин.
Ҳар бир ташкилот ўз фаолияти билан аҳолини мунтазам таништириб бориши, фаолияти доирасидаги янгиликлардан бохабар қилиши ва энг асосийси халқ билан мустаҳкам, шу билан бирга ишончли муносабатни ўрнатишида ПРнинг аҳамияти катта.