БАНКЛАРДА ИСЛОМ ДАРЧАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ
Ключевые слова:
Ислом молияси, диний эътиқод, рибо, ислом молияси тамойиллари ва тарифлари.Аннотация
Банкларда ислом дарчалари фаолиятини ривожлантириш рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш имкониятини беради. Ушбу институт тамойиллари ва таърифларини жорий этилиши мамлакат иқтисодий тараққиётининг янги босқичида муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу мақолада ислом молия тизимлари тушунчаси, унинг хусусиятлари ва аҳамияти, миллий минталитет ва ижтимоий ҳаётга таъсири, ислом молияси тамойиллари, дарчаларини ташкил этишдаги муаммолари ва уларнинг ечимлари таҳлил этилган.
Мақола ислом молияси бўйича амалга оширилган тадқиқотлар ва қонунчилик таҳлиллари асосида тайёрланган. Унда банкларда ислом дарчаларини ташкил этишнинг аҳлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий ва кадрлар таъминотига доир масалалар ўрганилган ва бу юзасидан муаллифлик хулосалари шакллантирилган.