ДЕПУТАТ ОДАМЛАР ОРАСИДА
Abstract
Зеро эндиликда депутатнинг ўзи сайланган худудда аҳолининг ташвишу муаммоларини қоғозда эмас амалда бажариши тақозо этилмоқда. Бугун одамлар орасида депутатларнинг халққа ҳеч қандай нафи тегаётгани йўқ, деган гапларни тез-тез эшитиб турибмиз. Дарҳақиқат, фуқароларнинг овози билан ушбу номга эришган депутатларимиз жойларда қандай ишларни амалга оширишмоқда? Авваллари “депутат” деганда одамлар кўз ўнгида мажлисларда қўл кўтариб, қўл тушириб ўтирган шахс сифатида гавдаланган бўлса, бугун ҳар бир депутат ўз олдига катта ишларни мақсад ва вазифа сифатида қўйган. Зиммасидаги масъулиятни дилдан ҳис этиб халқ орасида иш олиб бораётир. Президентимизнинг “Депутатга ишонч — халққа ишонч” деган сўзлари депутатлар обрўсини ошириб, уларнинг халқ орасида алоҳида ўрни борлигини кўрсатиб берди. Энди депутат хонада ўтириб эмас, халқ орасида юриб, ўзи белгилаб олган йўл харитаси асосида иш тутмоқда