БУРҲОНИДИН БУХОРИЙНИНГ ФАТВОГА ОИД АСАРИ − “ТАТИММАТУЛ-ФАТОВО”
Abstract
Мовароуннаҳр фақиҳларининг илмий салоҳияти бутун ислом оламида тан олинган. Уларнинг асарлари эса ҳозирги вақтда ҳам ҳанафийлик мазҳабига амал қилувчи кўплаб диний ўқув муассасаларида дарслик вазифасини ўтамоқда. Бу ҳолат Мовароуннаҳрда фиқҳ илмининг юзага келиши, ривожланиш босқичлари ва ўзига хос жиҳатларини жиддий ўрганиш лозимлигидан далолат бермоқда. Кўплаб исломшунос тадқиқотчилар бу борада асосий эътиборни Мовароуннаҳрда ҳадис, фиқҳ, ислом ҳуқуқшунослигининг ривожланиш тарихига ва уламоларимиз томонидан яратилган фиқҳга доир асарларни ўрганишга, қўлёзмаларда мавжуд фақиҳлар шахсиятини ва асарларини аниқлашга қаратганлар. Лекин ислом ҳуқуқшунослигининг муҳим бир бўғини ҳисобланган фатво иш фаолиятига шу пайтгача умумий муносабат билдирилиб, ўрта асрларда яратилган фатво ва унга оид бирламчи қўлёзма манбалар деярли тадқиқ этилмаган.
References
Islam Ansiklopedisi.Vol.XVI. − Istanbul: Hanefi Mezhebi-Haya, 1997.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий. Тарих ал-умам ва-л-мулук. − Байрут: Дор ал-фикр, 1399/1979.
Фақир Муҳаммад Жилоний. Ҳадоиқ ал-ҳанафия. − Лакнов: Ал-Иттиҳод, 1326/1908.
Сияр аълом ан-нубало. 23 боунд / Шуъайб ал-Арноут ва Муҳаммад Наъим ал-Арқсусий таҳрири остида. – Байрут: Мавсуъа ар-рисола, 1992.
Маҳмуд ибн Тожуддин Аҳмад ибн Моза. Ал-Муҳиту-л-бурҳоний. ЎзР ФА ШИ // Манусcрипт № 3102.