ДУО НУТҚИЙ ЖАНРИ СОЦИОЛИНГВИСТИК ТАДҚИҚОТЛАР ОБЪЕКТИ СИФАТИДА

Authors

  • Хасанова Фотима Мамановна Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
  • Аҳмедова Дилором Улуғбековна Қўрғонтепа туман Қорасув шаҳар 54-умутаълим мактаби инглиз тили ўқитувчиси

Abstract

Тил тизимида маиший нутқий жанрларнинг лингвистик ва нолингвистик воситалари орқали муаяйян миллатнинг қадр-қиммат, қизиқишлар, ғоялар, меъёрлар, тамойиллар, анъаналар ва миллий маданий ўзига хос қарашлари аниқланади. Шу сабабли ҳам маиший нутқий жанрларни социолингвистик таҳлил қилиш орқали муайян давлат, миллат, ҳалқнинг ўзига хос ижтимоий идентификациясини аниқлаш имкони туғилади. Масалан, дуо нутқий жанрида ижтимоий лингвистик (ижтимоий вербал ва новербал кодлар) ва нолингвистик воситалар орқали кодланган лингвистик шакллар мавжуд.  Дуо нутқий жанрининг вербал воситаларига дуонинг сўзлар, гаплар орқали ифодаси кирса, новербал воситаларга сўраш нутқий актига хос  қўл ҳаракатлари, ният тилаш нутқий актидаги қўл ҳаракатлари, кинетик воситаларга эса пул сўрашда махсус кийим бошларнинг тегишли ҳолати (гадойлар, фақирлар, камбағаллар кийими, диний кийимлар: салла каби) мисол бўла олади.

References

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 1 жилд. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, Тошкент, 2000 йил, 375 – бет

Хасанова Ф.М. Инглиз тилида дуо нутқий жанрининг лингвистик хусусиятлари ва таснифи масаласи, “УзМУ хабарлари” журнали, Тошкент, 2021, №1/5/2, 295-297 бет

Downloads

Published

2023-02-16