ДУО НУТҚИЙ ЖАНРНИНГ МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ.

Авторы

  • Хасанова Фотима Мамановна Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,
  • Аҳмедова Дилором Улуғбековна Қўрғонтепа туман Қорасув шаҳар, 54-умутаълим мактаби инглиз тили ўқитувчиси

Аннотация

Халқнинг миллий мавжудлиги унинг тилида ҳам намоён бўлади. Тил маданиятнинг кўзгуси бўлиб, унда нафақат инсонни ўраб олган реал борлиқ, унинг реал яшаш шароитлари, балки халқнинг ижтимоий ўзини ўзи англаши, унинг менталитети, миллий характери, ҳаёт тарзи, анъаналари, урф-одатлари, аҳлоқи, қадриятлар йиғиндиси ва дунёқараши ҳам акс этади[1]. Тил миллат кўзгуси бўлиб, тилда халқнинг ўй-хаёллари, фикрлашлари ва қадр-қиммати ётади. Дуо нутқий жанрида қўлланилувчи лексик бирликлар ва жумлаларда, шу билан бирга, жумлалар ва гаплардан юқори бўлган бирликларда ўзбек дунёсининг лисоний манзараси кўринади. Масалан, дуогўй лексемаси ўзбек халқига хос тушунча бўлиб, ёши жиҳатдан катта, маълум турмуш тажрибасига эга бўлган, тақводор инсонларга нисбатан ишлатилади ва ушбу сўз шахс характерини кўрсатиб, у ҳақида ижобий хулоса беради. У инсоннинг ижобий фазилатларини сифатловчи луғавий бирликдир. Ушбу лингвокультурема халқ дунёқараши, ментал хусусиятларини акс эттиради. Шу жиҳатларига кўра дуогўй сўзи ўзбек халқининг диний эътиқодли, тақводор эканлигидан дарак берувчи сўз ҳисобланади. Дуо нутқий жанрининг ўзбек халқи хоҳ у таниш, ҳоҳ нотаниш бўлсин, ёши улуғ инсонларнинг дуосини олиб юриш  ўзбекларга хос одат сифатида ўзбек халқининг дуогўй халқ эканлигидан дарак беради.

 

[1] Ш.Усманова. Лингвокультурология. Тошкент, 2019, 7-бет.

Библиографические ссылки

Ш.Усманова. Лингвокультурология. Тошкент, 2019, 7-бет.

Мен ҳам намоз ўқийман. Ўзбекистон мусулмонлар идораси. Т., 2018, 66-бет.

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 1 жилд. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, Тошкент, 2000 йил, 194 - бет

Загрузки

Опубликован

2023-02-23

Как цитировать

Фотима Мамановна , Х., & Дилором Улуғбековна , А. (2023). ДУО НУТҚИЙ ЖАНРНИНГ МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ. INNOVATIVE DEVELOPMENTS AND RESEARCH IN EDUCATION, 2(14), 33–35. извлечено от https://interonconf.org/index.php/idre/article/view/2237