“БОБУРИЙЛАР СУЛОЛАСИ” АТАМАСИ ТАҲЛИЛИ

Authors

  • Нажмиддин Низомиддинов Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси профессори в.б., филология фанлари доктори

Keywords:

Ким билсин, ўтган асрнинг тахминан 30-йиллари оралиғида олим томонидан бобурийларнинг нотўғри номланиши ҳақида билдирилган эътироз илмий жамоатчилик томонидан тасдиқланганми ёки йўқ, ҳозир номаълум?!

Abstract

Маълумки, бобурийлар ҳали сулола сифатида илмий истифодага киритилишидан муқаддам ҳиндистонликлар орасида «Мўғули аъзам» атамасида тилга тушган эди. Шу сабабдан бўлса керак, уларнинг тарихи расман илмий муомалага киритилганда ҳам, айни ном таржимада «Буюк мўғуллар» дея аталиб, шу-шу дунёнинг барча гўшаларидаги нашрларда бобурийлар насли мўғуллар сирасидан эканлиги билан «муҳрланган». Бобурийларнинг «мўғуллар» деб номланишига ўз вақтида акад. В.В.Бартольд эътироз билдириб, сулолага хато атама берилганлигини қисқача шундай асослаган эди: «Европаликлар Темур ва унинг ўғиллари ҳамда набираларини мўғулдан тарқалган деб ҳисоблаб, Бобур салтанати учун «Буюк мўғуллар» деган ном тўқидилар».

Downloads

Published

2023-10-01