ИСЛОМДА АЁЛЛАР ҚАДРИ ВА УЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

Authors

  • Раззақов Яхёбек Хабибуллаевич

Abstract

Аёлнинг Исломда тутган ўрни беқиёсдир. Зеро Ислом шариати аёлни инсоният жамиятида ўз ўрнига эга бўлган инсон эканини исботлади, унга ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб берди. Шундай дейишимиз тўғри бўлади. Қуйида айтадиган сўзларимиз билан биз динларни бир-бирига қиёсламоқчи эмасмиз. Балки барча самовий динлар Аллоҳ таоло томонидан тушурилган ва уларда адолат тўлалигича ўз аксини топган. Бироқ, замонлар ўтиши билан инсон ўз қўли билан уларни ўзгартирган. Бундай уринишларни биз ислом шариатига нисбатан ҳам кузатишимиз мумкин. Ҳар доим унга қанчадан қанча бидъат хурофотлар киритишга уринилади. Ислом динининг бошқа динлардан фарқи унинг асослари, масдарлари ўзгаришсиз қолган. Ҳар қандай янгиликни Оят ва ҳадисга солиштириш, тўғри-нотўғрилигини аниқлаш мумкин.

Downloads

Published

2024-02-25