АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ
Keywords:
Интернет тармоғи, кибермакон, кибержиноят, интернет фирибгарлиги, киберсквоттинг, тайпсквоттинг, телекоммуникация тармоқлари, электрон тўлов тизимлари.Abstract
Ушбу мақолада ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятларни квалификация қилиш юзасидан таклифлар келтириб ўтилган бўлиб, унда муаллиф ахборот технологиялари соҳасида содир этиладиган жиноятларнинг жиноий-ҳуқуқий тавсифини, ушбу турдаги жиноятларнинг турларини таҳлил қилган. Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар тушунчасига оид олимлар фикрини таҳлил қилиб, муносабат билдирилган.
References
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ
Сайдазимов Миржалол Норжигитович
Икромжонов Тоҳиржон Акмалжон ўғли
Аннотация: Ушбу мақолада ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятларни квалификация қилиш юзасидан таклифлар келтириб ўтилган бўлиб, унда муаллиф ахборот технологиялари соҳасида содир этиладиган жиноятларнинг жиноий-ҳуқуқий тавсифини, ушбу турдаги жиноятларнинг турларини таҳлил қилган. Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар тушунчасига оид олимлар фикрини таҳлил қилиб, муносабат билдирилган.
Калит сўзлар: Интернет тармоғи, кибермакон, кибержиноят, интернет фирибгарлиги, киберсквоттинг, тайпсквоттинг, телекоммуникация тармоқлари, электрон тўлов тизимлари.
ПРАВОВОЕ ОПИСАНИЕ ПРЕСТУПЛЕНИЙ, СОВЕРШЕННЫХ С ИСПОЛЬЗОВАНИЕМ ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
Аннотация: В данной статье сделаны предложения по квалификации преступлений, совершенных с использованием информационных технологий, в которых автор проанализировал уголовно-правовую характеристику преступлений, совершаемых в сфере информационных технологий, виды преступлений этого вида. Также проанализировано мнение ученых относительно понятия преступлений в сфере информационных технологий и высказана их реакция.
Ключевые слова: Сеть Интернет, киберпространство, киберпреступность, интернет-мошенничество, киберсквоттинг, типсквоттинг, телекоммуникационные сети, электронные платежные системы.
LEGAL DESCRIPTION OF CRIMES COMMITTED USING INFORMATION TECHNOLOGIES
Annotation: In this article, proposals are made regarding the qualification of crimes committed using information technologies, in which the author analyzed the criminal-legal description of crimes committed in the field of information technologies, the types of crimes of this type. Also, the opinion of scientists regarding the concept of crimes in the field of information technologies was analyzed and their reaction was expressed.
Key words: Internet network, cyberspace, cybercrime, internet fraud, cybersquatting, typesquatting, telecommunication networks, electronic payment systems.
КИРИШ
Барчамизга маълумки, ҳозирда технологиялар асрида яшамоқдамиз, ҳаттоки ўйлаб қоламиз, компьютер шунчалик ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кириб бордики, ҳаттоки ҳаётимизни компьютерларсиз тасаввур қилиб бўлмай қолди. Жамият ривожланганлги сари, унда жиноят ҳам ортади, жиноятлар эса ўз замонига ҳамоҳанг равишда бўлади. Бугунги кунда жамиятда ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, кенг кўламда шиддат билан кўпайиб бормоқда.
Ҳозирги кунда ахборот технологияларининг жадал ривожланиши ва кишилик жамиятининг барча соҳаларида фуқаролар томонидан Интернетдан кенг фойдаланиш кундалик фаолиятнинг бир қисмини ташкил этиб, хизмат кўрсатиш, илм-фан, таълим, электрон тижорат, шунингдек замонавий инсоннинг фикрлаш тарзига ўзининг ижобий таъсири билан кириб келди. Ушбу ўзгаришлар ҳаёт сифатини яхшилаш билан бир қаторда, жиноятчиликнинг янги шакли бўлган "глобал интернет тармоқларда (кибержиноят) жиноятлар содир этилиши"га замин яратиб берди.
Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб ҳар йили 500 миллиондан ортиқ киберҳужумлар уюштирилмоқда ва ҳар сонияда дунёдаги ҳар 12 нафар инсондан бири кибермаконда содир этилган ҳужумлар қурбонига айланмоқда. Хусусан, АҚШ, Франция, Англия, Бельгия, Германия, Люксембург каби давлатларда кибержиноятчилик кўрсаткичи умумий жиноятчиликнинг 60–65 фоизини ташкил этади[1].
Экспертларнинг ҳисоб-китобича, киберҳужумларнинг асосий қисми махфий маълумотларни қўлга киритиш, уларни ўзгартириш ёки йўқотиш, фойдаланувчилардан пул талаб қилиш ёки бизнес жараёнларини издан чиқаришга қаратилмоқда. Бунинг натижасида бир йилда дунё иқтисодиёти ўртача 20 миллиард АҚШ долларидан зиёд миқдорда зарар кўрмоқда.
Ўзбекистонда ҳам сўнгги уч йилда кибержиноятлар 8,3 бараварга кўпайиб, умумий жиноятчиликнинг 5 фоизини ташкил этиб, кибермаконда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар 13 бараварга, ўғрилик 20 бараварга, товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш билан боғлиқ жиноятлар эса 4,9 бараварга ортган. Бу эса жамиятнинг ушбу йўналишида бўшлиқ борлигини англатади. Шу сабабли, мазкур турдаги жиноятларнинг олдини олиш, ушбу турдаги жиноятлар бўйича ваколатли органларни белгилаш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 апрелда “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди[2].
Ҳозирги кунда банк пластик карталаридаги пулларни номаълум шахслар томонидан ғайриқонуний равишда қўлга киритишда ифодаланган интернет фирибгарлик ва интернет ўғрилик жиноятлари асосий мавзулардан бирига айланиб бориб, жамиятга жуда катта хавф келтириб чиқариб, турли хил усулларда содир этилаётганлигини кузатиш мумкин. Бу эса ўз навбатида ҳукумат олдига ушбу хавфни бартараф этиш мажбуриятини юкламоқда. Ушбу ҳолатларни ўрганиш чоғида ошимлар ўз фикрларини баён этганлар. Ҳусусан, С.Б.Садиковнинг фикрича, кибержиноят деганда, банк карталаридан пул маблағларини эгаллаш билан боғлиқ жиноий фаолият деган қарашлар мавжуд. Бироқ кибержиноятларнинг ўзига хос турлари бўлиб, уларга ўзганинг номига ноқонуний онлайн кредит олиш, товламачи дастурлар ҳужуми, ахборот тизимига бузиб кириш, шахсий маълумотларни эгаллаш, онлайн қимор, кибербуллинг, кибертерроризм каби кўринишлар киради[3].
Хусусан, ушбу жиноятлар электрон сайтлар ва ижтимоий тармоқларда:
- турли хилдаги ютуқли ўйинлар, акциялар ва электрон савдоларни амалга ошириш (ўтказилиши) орқали;
- хайрия мақсадлари ниқоби остида интернет ижтимоий тармоқ саҳифаларида очилган турли кўринишдаги сохта беъморлар учун фуқароларнинг банк пластик карталаридан ўз ҳисоб рақамларига пул ўтказиш орқали;
- фуқароларнинг банк пластик карта рақами реквизитлари, амал қилиш муддати ва бошқа шахсий маълумотларини яширин йўллар билан қўлга киритиш;
- ўзгаларнинг шахсий маълумотларини тарқатиш ёки маълум ҳақ эвазига сотиш орқали қўрқитиш йўли билан товламачилик қилиш;
- турли вирусли дастурлар орқали орқали компьютерларга ҳужум уюштириш;
- бировнинг ишончига кириб, унинг номига онлайн микроқарз олиш;
- молиявий пирамидалар ташкил қилиш;
- гиёҳвандлик воситаларининг онлайн ноқонуний савдоси
ва бошқа усуллар орқали содир этилмоқда.
Шунингдек, Д.Э.Джураев бу соҳада қуйидагича фикр билдирган: “ киберфирибгарлик – бу бузғунчининг Интернет тармоғи технологияларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланиш орқали бошқа юридик ёки жисмоний шахсга мақсадли равишда моддий ёки маънавий зарар етказишидир.”[4]
Шу билан бирга, интернет фирибгарлиги тушунчаси мавжуд. Бу борада турли қарашлар бор. Жумладан, Э.Х.Норботаевнинг фикрига кўра, интернет фирибгарлиги деганда, интернет жаҳон ахборот тармоғи ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишдир[5].
Қуйида интернет фирибгарлигининг бир қанча турларини санаб ўтамиз:
Киберсквоттинг - бу пул топиш усули бўлиб, айрим компания ва брендларнинг янги турдаги маҳсулотларини таҳлил қилишга асосланган. Киберсквотер янги турдаги бу каби маҳсулотларни аниқлаганда унинг доменига ўхшаш доменни ўз номига расмийлаштириб, қайта сотиш мақсадини кўзлайди. Мисол учун киберсквоттерлар томонидан қуйидагича доменлар яратилиши мумкин:
Тайпсквоттинг - киберсквоттингнинг бир тури бўлиб, классик киберсквоттинг каби доменларни қалбакилаштириш билан эмас, балки ўхшаш домен яратиш орқали фаолият олиб боради. Бунда, домен номлари биргина ҳарфни тушириб қолдириш орқали шакллантирилади.
Тўлов тизимидаги фирибгарликлар – интернет фирибгарлигининг оммабоп турларидан бири бўлиб, асосий эътиборни тўлов тизимидаги камчиликларни бартараф этган ҳолда тўловни ва пул ўтказишни амалга ошириш орқали пул маблағларини қўлга киритишни назарда тутувчи алгоритмлардир.
Юқорида кўрсатиб ўтилган фикрларни инобатга олган ҳолда қуйидаги ҳулосани келтиришимиз мумкин: кибержиноят – кибермаконда содир этиладиган, ўғрилик ёки алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ва мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш.
Банк пластик карталари билан боғлиқ пул ўғирлаш ва фирибгарлик ҳолатлари юзасидан келиб тушган ҳар бир мурожаатларни тезкорлик билан текширув натижаси бўйича унинг қонунийлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор Қидирув ҳамкорлиги бошқармаси, Киберхавфсизлик маркази тизимида республика миқёсида банк пластик карталари билан боғлиқ содир этилаётган пул ўғирлаш ва фирибгарлик ҳолатлари, интернет ижтимоий тармоқлари орқали жиноят содир этиётган ҳамда ушбу турдаги жиноятларни содир этишга мойил шахслар рўйхатининг ягона базасини шакллантириш, ушбу шахслар тўғрисида маълумотларнинг вилоятлараро алмашинувини ва тезкор ишлар олиб борилишини йўлга қўйиш ишлаб чиқилмоқда.
Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, интернет тармоғида кўп ҳолатларда фирибгарлик жиноятларининг содир этилиши кузатилмоқда. Шуларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг[6] 168-моддаси 2-қисми “в” бандини “телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан ёки электрон тўлов тизимларидан фойдаланиб” тарзида баён этиш этилишини таклиф этаман.
Таклиф этилаётган “Телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан ёки электрон тўлов тизимларидан фойдаланиб” жумласи Россия Федерацияси Жиноят кодексининг[7] 1596-моддасида ўз аксини топган бўлиб, ушбу қилмиш учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланган. Шунингдек, Украина Жиноят кодексининг[8] 190-моддасида, Латвия Жиноят кодексининг[9] 1771-моддасида қонунга хилоф равишда электрон ҳисоблаш машинаси техникасидан фойдаланганлик ва автомат тизимида маълумотларга ишлов беришда фирибгарлик содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Фикримизча, юқорида кўрсатилган таклифларни тўлиқ амалиётга татбиқ этилган тақдирда ушбу турдаги жиноятларни иссиқ изидан фош этишда ва олдини олишда ўз самарасини беради. Жамият ҳаёти компьютер тизимларига қанчалик кўп боғланиб борса, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг турли-туман кибертеррорчилардан ҳимояси шунчалик хавф остида қолади. Хавфсизлик хусусида бугун ўйлаш керак, эртага кеч бўлиши мумкин.
АДАБИЁТЛАР:
Асқаров.М.М “Ахборот технология ва коммуникация воситаларидан фойдаланиб содир этилган жиноятларнинг олдини олиш хусусиятлари” Интернетда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари: Республика илмий-амалий конференция материаллари (2022 йил 22 декабрь)– Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2023 Б.229;
Асқаров.М.М “Ахборот технология ва коммуникация воситаларидан фойдаланиб содир этилган жиноятларнинг олдини олиш хусусиятлари” Интернетда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари: Республика илмий-амалий конференция материаллари (2022 йил 22 декабрь)– Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2023 Б.229;
Садиков.С.Б “Кибержиноятларнинг кўп содир этилаётган турлари ва олдини олишнинг қўшимча чора-тадбирларихусусида” Интернетда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари: Республика илмий-амалий конференция материаллари (2022 йил 22 декабрь)– Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2023 Б.121;
Джураев.Д.Э “Киберхавфсизликни таъминлаш долзарб масала” Интернетда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари: Республика илмий-амалий конференция материаллари (2022 йил 22 декабрь)– Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2023 Б.150;
Норботаев.Э.Х “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш ва улардан ҳимояланиш усуллари ” Интернетда киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари: Республика илмий-амалий конференция материаллари (2022 йил 22 декабрь)– Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2023 Б.190;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси URL: https://lex.uz/docs/111453;
Россия Федерацияси Жиноят кодекси URL: https://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/51c53d82b60ac8c009745bdea3838d507064c6d3/;
Украина Жиноят кодекси URL: https://meget.kiev.ua/kodeks/ugolovniy-kodeks/razdel-1-6/;
Латвия Жиноят кодекси URL: https://lawyer-khroulev.com/wp-content/uploads/2019/09/ugolovnij-zakon-latvii/.
@MNS0308