ТИЗЗА БЎҒИМИ МЕДИАЛ МЕНИСКИ ВА ОЛДИНГИ ХОЖСИМОН БОЙЛАМИ ПЛАСТИКАСИДАН КЕЙИНГИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ТАДБИРЛАРИ.
Abstract
Олдинги хочсимон боғлам тизза бўғимини букиш-ёзиш ва ички (медиал) йўналишларда барқарорлигини таъминлайди, бир вақтнинг ўзида тизза бўғимининг асосий бўғим ичи стабилизаторларидан бири ҳисобланади. Тизза бўғими бойламларининг энг кенг тарқалган шикастланишларидан бири бу олдинги хожсимон бойламнинг узилишидир. Олдинги хожсимон бойламнинг шикастланиши умуман спортда энг кўп учрайдиган жароҳатлардан бири. Hootman J.M., 2007 йилги маълумотига кўра, бу ўртача умумий жароҳатлар сонининг 2,6% ни ташкил қилади. Боллен С. ва бошқаларнинг фикрига кўра, олдинги ХБ орқа ХБга нисбатан 15-30 марта кўп зарар кўради. Тизза бўғими операциясидан кейин учрайдиган асоратлар асосий муаммолардан бири бўлиб келмоқда.