ТИЗЗА БЎҒИМИНИ ТОТАЛ ЭНДОПРОТЕЗЛАШДАН КЕЙИНГИ БЕМОРЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ
Abstract
Тизза бўғимининг деформацияловчи остеоартрози оғриқ ва ногиронлик билан бирга келадиган жуда кенг тарқалган касалликдир. Aниқланишича, 55 ёшдан ошган одамларнинг 7,5 фоизи гонартрознинг рентгенологик белгилари билан боғлиқ тизза бўғимларида оғриқлар, 2 фоизида еса бу жиддий муаммога айланади. Гонартрозда менискларнинг дегенератив шикастланиши, бойламларнинг беқарорлиги, оёқ ўқининг бузилиши, бўғим бўшлиғи текислигининг ўзгариши кузатилади. Гонартрозни консерватив даволаш қуйидагиларни ўз ичига олади: жисмоний фаолият турини ўзгартириш, ортиқча вазнга қарши курашиш, фармакотерапия (яллиғланишга қарши дорилар, аналгетиклар, хондропротекторлар), периартикуляр мушакларни кучайтириш. Бироқ, консерватив усулларда оғриқ синдромидан халос бўлолмаган ҳолларда, даволашнинг жарроҳлик усули тизза бўғимини эндопротезлаш амалга оширилади.