МАЖУСИЙЛИК ЭЪТИҚОДИ ҲАҚИДА ИМОМ МОТУРИДИЙ ТАФСИРИДА КЕЛТИРГАН МАЪЛУМОТЛАР ТАҲЛИЛИ
Keywords:
Бу дин Қуръон нозил бўлган пайтда форс дунёсида кенг тарқалган эътиқод бўлиб, уни Мотуридий тафсирида жами 24 ўринда учратиш мумкин . Бу диний таълимот замонавий диншуносликда асосан зардуштийлик ва оташпарастлик номлари билан аталади.Abstract
Мажусийлик – дуалистик диний таълимот бўлиб, унга кўра олам икки асос: нур ва зулматдан иборат деб эътиқод қилинади. Мажусийлар нурни азалий, зулматни кейин пайдо бўлган деб ҳисоблашади. Нур эзгулик ва зулмат ёвузлик тимсолидир. Ахурамазда эзгулик худоси ва Ахриман ёвузлик худоси деган таълимот ҳам шу асосда шаклланган. Бу икки куч доимий кураш олиб боради ва охир-оқибат эзгулик ғалаба қозонади ҳамда бутун Дунё абадий саодатга эришади. “Авесто” зардуштийлик, яъни мажусийликнинг муқаддас китоби ҳисобланади[1].
[1] Батафсил маълумот учун қаранг: Шаҳристоний. ал-Милал ва-н-ниҳал. – Ж. I. – Б. 197-203; Мониъ ибн Ҳаммод Жуҳаний. ал-Мавсуа ал-муяссара. – Ар-Риёд: Дор ан-надва, 1997. – Ж. II. – Б. 1149-1151; Фозила Сулаймонова. Шарқ ва Ғарб. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – Б. 26-27; Ҳ.Бобоев, С.Ҳасанов. “Авесто” – маънавиятимиз сарчашмаси. – Тошкент: Адолат, 2001. – Б. 12-47.
References
Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Шайх Абдулазиз Мансур. – Тошкент: Тошкент ислом университети, 2018. – 624 б.
Мотуридий. Таъвилот аҳли-с-сунна / Бакр Тўпал ўғли таҳрири остида. – Истанбул: Дор ал-мийзон, 2005. – Ж. I. – 464 б.
Мотуридий. Таъвилот аҳли-с-сунна / Бакр Тўпал ўғли таҳрири остида. – Истанбул: Дор ал-мийзон, 2006. – Ж. VIII. – 431 б.
Sodikov, J. (2022). Analysis of religions and beliefs in Imam Moturidi’s “Ta’wilat Ahli-s-Sunnah”. ISJ Theoretical & Applied Science, 12 (116), 1064-1067. Soi: http://s-o-i.org/1.1/TAS-12-116-87 Doi:
https://dx.doi.org/10.15863/TAS.2022.12.116.87
Мотуридий. Китобу-т-тавҳид / Бакр Тўпал ўғли ва Муҳаммад Аручи таҳрири остида. – Байрут: Дор ас-садр, – Истанбул: Иршод, 2011. – 538 б.
Самийъ Дуғайм. Мавсуа мусталаҳот илм ал-калом ал-исломий. – Байрут: Мактаба Лубнан наширун, 1998. – Ж. II. – 772 б.
Sodikov, J. S. (2022). Factors of application of intellectual evidence in the tafsir of Abu Mansur Moturidi “Ta'wilat аhl as-sunnah”. ISJ Theoretical & Applied Science, 04 (108), 524-527. Soi: http://s-o-i.org/1.1/TAS-04-108-58 Doi: https://dx.doi.org/10.15863/TAS.2022.04.108.58