ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ПАССИВЛАРИНИ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ИННОВАЦИОН ЙЎЛЛАРИ
Keywords:
Бизга маълумки, тижорат банкларининг асосий мақсади кам харажат қилиб, юқори фойда олишдир. Бунинг учун эса банкларда мустаҳкам ресурс базага эга бўлиш талаб этилади. Бу эса банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш, депозит сиёсатини оптималлаштириш, яъни бир сўз билан айтганда пассив операцияларини такомиллаштиришга боғлиқдирAbstract
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий пировард мақсади — мамлакат иқтисодиётида бозор муносабатлари тамойилларини тўлиқ қарор топтиришдан иборатдир. Бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни шакллантириш йўлида изчил ислоҳотлар олиб борилаётган ҳозирги босқичда тижорат банкларининг мамлакат иқтисодиётидаги роли тобора ошиб бормоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида “банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш”[1] вазифаси белгилаб берилган.
References
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ-4947-сонли Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси;
www.cbu.uz Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти.