ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА МАЪНАВИЯТ
Abstract
Мустақиллик йиллари том маънода Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиѐти истиқболини белгилаш, жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари сафидан муносиб ўрин эгаллашга интилиш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш билан кечмоқда. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш, маҳаллий шарт-шароит, иқтисодий ва интеллектуал ресурсларни инобатга олган ҳолда жамият ҳаѐтининг барча соҳаларида туб ислоҳотларнинг амалга оширилаѐтганлиги янгидан-янги ютуқларга эришишни таъминламоқда. Турли соҳаларда йўлга қўйилаѐтган халқаро ҳамкорлик гарчи ўз самарасини бераѐтган бўлса-да, бироқ, миллий мустақилликни ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш, эришилган ютуқларни бойитиш, мавжуд камчиликларни тезкор бартараф этиш жамият аъзоларидан алоҳида фидокорлик, жонбозлик, шижоат ва қатъият кўрсатишни талаб этмоқда.
References
Мирзиѐев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2017. – 488 б.
Мирзиѐев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Т.: Ўзбекистон, 2017. – 48 б.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун мухандис-техник кадрлар тайѐрлаш тизимини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 24.05.2017 й. ПҚ-3003, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатдлари тўплами, 2017 й.
Ходжабоев А., Хусанов И. “Касб таълим методологияси” Тошкент.“Фантехнология” 2007
Тожибоева Д. “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” Т.: “Фан ва технологиялар” 2007.