УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУСТАҚИЛ ФИКРЛОВЧИ, ИЖОДКОР ШАХСНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК МАСАЛАЛАРИ
Keywords:
Манбалардан маълум бўлишича, исломгача бўлган халқларнинг соғлом маънавий ва интеллектуал ҳаёт учун характерли бўлган хусусиятлари табиат ва жамият ҳодисаларига муносабатда анимистик (ҳар нарсанинг жони, руҳи бор деган эътиқод), магия (сеҳргарлик, жонсиз нарсаларга ғайритабиий қудратга эга деб сажда қилиш), тотезм (ҳайвонлар, ўсимлик, нарсаларга сиғинишнинг етакчилиги), мажусийликнинг расм-русумлари ва маросимларидан тарбия жараёнида аралаш фойдаланиш, қадимий ахлоқий-маънавий тасаввурлар замирида таянч нуқта ҳисобланган ишонч ва тарбияда муҳим аҳамиятга эга бўлган руҳий жараён, эзгу фикр, эзгу калом, эзгу амалнинг ёвуз фикр, ёвуз калом, ёвуз амал устидан ғалабаси учун кураш ғоясининг етакчилиги, ахлоқий-маънавий тафаккурни тарбиялашда асосий усул кўргазмалилик, ишонтириш, намуна, тан жазоси ҳисобланган. Таълим-тарбия воситаси эса ғайритабиий кучга эга деб, тасаввур қилинган нарса ва ҳодисалардан иборат бўлган.Abstract
Маълумки, мустақил фикрловчи, ақлан етук, руҳан тетик, маънан баркамол шахсни тарбиялаш ғояси инсониятнинг пайдо бўлиши давридан бошланган бўлиб, у шу даврлар оралиғида босқичма-босқич ривожланиб келмоқда. Мустақил фикрловчи, ижодкор шахсни тарбиялаш билан боғлиқ ибтидоий тушунчалар бугунги кунда ҳам ўрни келганда қадимий реликтлар тарзида талқин қилинмоқда.
References
Матюшкин А. М. Некоторые проблемы психологии мышления. «Психология мышления». Сборник переводов с английского и немецкого под ред. А. М. Матюшкина. М., 1965.
Муҳаммаджонов А. Школа и педагогическая мысль узбекского народа XIX – начала XX в. Тошкент, «ФАН»., 1978. – 44 б.
Каримова В.М., Суннатова Р.И., Тожибоева Р.Н. Мустақил фикрлаш: (Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун ўқув қўлланма) – Т.: Шарқ, 2000. – 112 б.
Каримова В.М. Аудиторияда баҳс-мунозарали дарсларни ташкил этишнинг психологик технологияси. – Т.: 2000.