МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МУСИҚИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЎРНИ.
Abstract
Мустақил Ўзбекистоннинг порлоқ келажагини бунёд этувчи, ватан истиқболи учун ўз улушини қўшувчи ҳар бир инсон маданий ва маърифий жиҳатдан бой, рухан гўзал бўлиши керак. Озод юртимизнинг равнақи ва келажаги ёшларга боғлиқ. Бунда, албатта оила, боғча, мактаб ва мактабдан ташқари муассасаларнинг ўрни беқиѐсдир. Шахснинг ривожланишига салмоқли ва самарали таъсир кўрсатадиган, маданиятини юксалтирадиган муҳим омиллардан бири мусиқий таълим ҳисобланади. Чунки мусиқа кишини хуш фазилатли, самимий, зийрак, кўнгилчан, юксак ахлоқли фазилатли, ҳамда маданият, маънавият эгаси бўлиб етишишига ёрдам беради. Бундан ташқари мусиқа болалар рухиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.